Найти в Дзене
Jizzaxnews

#Мутолаа

Лочин Бир куни қиролга лочин боласини совға қилишди. Қиролнинг қушбоқари уни катта қилди, аммо ҳеч учишга ўргатолмади. Лочин полапонлигида ўтирган дарахт шохини тарк этишни асло хоҳламасди. Қушбоқар қиролга лочин устидан арз қилиб, уни асло учишга ўргатолмаётганини, ҳаттоки емишни ҳам қуш ўтирган шохга қўйишга мажбур бўлаётганини айтди. Қирол жарчи орқали лочинни учишга мажбур қиладиган одам топишни эълон қилди ва эрталаб қуш боғ устида парвоз қилиб юрганини кўрди. – Бу мўъжизанинг муаллифини олдимга келтиринглар! – деди қирол. Унинг олдига оддий деҳқонни олиб келишди. – Уни учишга қандай мажбур қилдинг? Сеҳргармисан?– сўради қирол. Деҳқон қиролни хурсанд қила олганидан шод эди: – Бу қийин бўлмади, зоти олийлари. Мен шунчаки лочин ўтирган шохни арралаб ташладим ва у қанотлари борлигини тушуниб уча бошлади. Хулоса: айрим одамлар ҳам ана шу лочинга ўхшайди. Ҳаёт улар ўтирган шохни синдиради ва шундагина уча олишларини тушунишади. Баъзан ёмондек туюлган воқеа ҳам аслида яхшиликка

#Мутолаа

Лочин

Бир куни қиролга лочин боласини совға қилишди. Қиролнинг қушбоқари уни катта қилди, аммо ҳеч учишга ўргатолмади.

Лочин полапонлигида ўтирган дарахт шохини тарк этишни асло хоҳламасди.

Қушбоқар қиролга лочин устидан арз қилиб, уни асло учишга ўргатолмаётганини, ҳаттоки емишни ҳам қуш ўтирган шохга қўйишга мажбур бўлаётганини айтди.

Қирол жарчи орқали лочинни учишга мажбур қиладиган одам топишни эълон қилди ва эрталаб қуш боғ устида парвоз қилиб юрганини кўрди.

– Бу мўъжизанинг муаллифини олдимга келтиринглар! – деди қирол.

Унинг олдига оддий деҳқонни олиб келишди.

– Уни учишга қандай мажбур қилдинг? Сеҳргармисан?– сўради қирол.

Деҳқон қиролни хурсанд қила олганидан шод эди:

– Бу қийин бўлмади, зоти олийлари. Мен шунчаки лочин ўтирган шохни арралаб ташладим ва у қанотлари борлигини тушуниб уча бошлади.

Хулоса: айрим одамлар ҳам ана шу лочинга ўхшайди. Ҳаёт улар ўтирган шохни синдиради ва шундагина уча олишларини тушунишади.

Баъзан ёмондек туюлган воқеа ҳам аслида яхшиликка бўлади.