Найти в Дзене
Jizzaxnews

Кеча Бирлашган Aраб Aмирликлари пойтахти Aбу-Даби шаҳрида Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб

ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тақдирлаш маросими иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. Унда давлатимиз раҳбари мукофотга сазовор бўлган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев ва Aрманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни табриклади. "Сиёсий етакчиларнинг узоқ давом этган можарони оқилона ҳал этиш, тинчликка эришиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, ҳеч шубҳасиз, ушбу нуфузли мукофотга ҳақли равишда муносибдир", - деди давлатимиз раҳбари. "Эришилган келишув муаммо ечимига масъулиятли ёндашувнинг ёрқин намунаси бўлиб, кенг минтақамизда барқарорликни таъминлаш йўлидаги тарихий қадам бўлди. Бугунги кунда фақат аҳиллик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва яқин дўстлик орқали халқларимизнинг умумий равнақи ва фаровонлигини таъминлаш мумкин", - деди Президентимиз маросим иштирокчиларига мурожаатда.

Кеча Бирлашган Aраб Aмирликлари пойтахти Aбу-Даби шаҳрида Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тақдирлаш маросими иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

Унда давлатимиз раҳбари мукофотга сазовор бўлган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев ва Aрманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни табриклади.

"Сиёсий етакчиларнинг узоқ давом этган можарони оқилона ҳал этиш, тинчликка эришиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, ҳеч шубҳасиз, ушбу нуфузли мукофотга ҳақли равишда муносибдир",

- деди давлатимиз раҳбари.

"Эришилган келишув муаммо ечимига масъулиятли ёндашувнинг ёрқин намунаси бўлиб, кенг минтақамизда барқарорликни таъминлаш йўлидаги тарихий қадам бўлди.

Бугунги кунда фақат аҳиллик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва яқин дўстлик орқали халқларимизнинг умумий равнақи ва фаровонлигини таъминлаш мумкин",

- деди Президентимиз маросим иштирокчиларига мурожаатда.