Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда дори-дармон сотувидан 56,4 миллион сўмлик ортиқча маблағ олинганлиги фош этилди

Рақобат қўмитасининг “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар ўрганилганида, республика бўйича жами 765 та дорихонада 267 456 та ҳолатда 7,95 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланган. Жумладан, Жиззах вилоятида 23 та дорихонада 1 042 та ҳолатда 56,4 млн. сўмлик миқдордаги маблағлар дори воситалари нархларини асоссиз ошириш натижасида олинган. Ноқонуний олинган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган. Қўмита томонидан қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилиши маълум қилинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Жиззахда дори-дармон сотувидан 56,4 миллион сўмлик ортиқча маблағ олинганлиги фош этилди

Рақобат қўмитасининг “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар ўрганилганида, республика бўйича жами 765 та дорихонада 267 456 та ҳолатда 7,95 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланган.

Жумладан, Жиззах вилоятида 23 та дорихонада 1 042 та ҳолатда 56,4 млн. сўмлик миқдордаги маблағлар дори воситалари нархларини асоссиз ошириш натижасида олинган.

Ноқонуний олинган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Қўмита томонидан қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилиши маълум қилинди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе