Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Пахтакорда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Туманнинг 9-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир Пахтакор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, прокуратура ҳамда ички ишлар бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида тумандаги 19 та умумтаълим мактаби ва 16 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, жами 35 та ташкилот иштирок этиб, янги ташкил этилаётган 17- ва 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун 67 та бўш иш ўрнини таклиф қилди. Бўш иш ўринлари педагог, тарбиячи ёрдамчиси, ошпаз, хўжалик ходимлари ҳамда бошқа техник лавозимларни ўз ичига олди. Тадбир жараёнида жами 87 нафар фуқаро ҳуқуқий ва амалий маслаҳатлар билан қамраб олинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Пахтакорда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Туманнинг 9-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир Пахтакор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, прокуратура ҳамда ички ишлар бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 19 та умумтаълим мактаби ва 16 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, жами 35 та ташкилот иштирок этиб, янги ташкил этилаётган 17- ва 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун 67 та бўш иш ўрнини таклиф қилди.

Бўш иш ўринлари педагог, тарбиячи ёрдамчиси, ошпаз, хўжалик ходимлари ҳамда бошқа техник лавозимларни ўз ичига олди.

Тадбир жараёнида жами 87 нафар фуқаро ҳуқуқий ва амалий маслаҳатлар билан қамраб олинди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе