Найти в Дзене
Jizzaxnews

#Мутолаа

Бир дона олма... Одил хукмдор ҳарбий юришларининг бирида яқиндагина олмазор боғдан ўтган қўшинини синаб кўрмоқчи бўлибди. Ярим кечаси вазирларини чақириб, уларга: -  Шу пайтда кўнглим олма тусаб қолди. Аскарлар боғдан  ўтаётиб, балки олмадан олишгандир. Менга  бир дона  кифоя, - дебди. Ясовуллар бутун қўшиндан қидиришибди, аммо бир дона ҳам олма топилмабди. Вазирлар таассуб билан султон олдига киришиб: - Бир дона ҳам олма тополмадик, бизни маъзур тутинг, - дейишибди. - Узр айтмангиз, вазирларим, - дебди хукмдор. - Аксинча, олманинг топилмагани мени беҳад қувонтирди. Агар бирорта аскарнинг халтасидан бирор дона олма топилганида қўшинни дарҳол ортга қайтармоқчи эдим. Фатҳ қилинган ерларда аҳолининг молига, жонига, ор-номусига тажовуз қилмайдиган қўшиним борлигидан фахрланаман. "Ҳикмат излаганга..." китобидан. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

#Мутолаа

Бир дона олма...

Одил хукмдор ҳарбий юришларининг бирида яқиндагина олмазор боғдан ўтган қўшинини синаб кўрмоқчи бўлибди.

Ярим кечаси вазирларини чақириб, уларга:

-  Шу пайтда кўнглим олма тусаб қолди. Аскарлар боғдан  ўтаётиб, балки олмадан олишгандир. Менга  бир дона  кифоя, - дебди.

Ясовуллар бутун қўшиндан қидиришибди, аммо бир дона ҳам олма топилмабди.

Вазирлар таассуб билан султон олдига киришиб:

- Бир дона ҳам олма тополмадик, бизни маъзур тутинг, - дейишибди.

- Узр айтмангиз, вазирларим, - дебди хукмдор. - Аксинча, олманинг топилмагани мени беҳад қувонтирди. Агар бирорта аскарнинг халтасидан бирор дона олма топилганида қўшинни дарҳол ортга қайтармоқчи эдим.

Фатҳ қилинган ерларда аҳолининг молига, жонига, ор-номусига тажовуз қилмайдиган қўшиним борлигидан фахрланаман.

"Ҳикмат излаганга..." китобидан.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе