Жиззах шаҳри Улуғбек маҳалласида фуқаролар томонидан ерни оқава сувлар билан ифлослантирганлик ҳолатлари аниқланди. "Зомин" кўчасида яшовчи 5 нафар фуқаро ўз хонадонида тузлама тайёрлаш натижасида ҳосил бўлган оқава сувларни ноқонуний равишда ерга оқизган ва ерни ифлослантирган. Уларга нисбатан МЖтКнинг 65-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ернинг санитар ҳолатини ёмонлаштирган бу фуқароларнинг ҳар бири БҲМнинг 10 баробаридан жарима тўлашига тўғри келади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе