Яқинда Шароф Рашидов тумани Раваллиқ маҳалласи ҳудудидаги хонадонга жароҳатланган лайлак келиб қолди. -Уйимизга қаноти очиқ синган қуш келиб қолганидан хабар топгач, турмуш ўртоғим унга дарҳол ёрдам кўрсатди, - дейди Жиззах вилояти педагогик маҳорат маркази кафедра мудири Жасур Мардонқулов. – Кунига икки маҳал водород пероксиди билан ювиб, малҳам сурди. Натижада оғриқнинг зўридан бир жойда қимирламай ётадиган лайлак икки кундан сўнг бемалол юриб, ҳатто очиқ эшикдан уй ичига кирадиган бўлди. Майда кемирувчилар билан озиқланувчи қушни гўшт бўлаги билан боқиб турдик. Фуқаро туман экология ва иқлим ўзгариши бўлими ходимларига ҳолат ҳақида маълум қилгач, улар қушни муҳофазага олишди. Айни вақтда жароҳатланган лайлак Самарқанд вилоятида махсус питомникда парваришланмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе