Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов маълум қилишича, 2026 йил 27–30 январь кунлари 3 та давлат идораларининг ахборот тизимларига киберҳужум бўлган. Ушбу ҳодиса оқибатида интернетда айтилаётганидек 15 миллион эмас, тахминан 60 мингга яқин фуқарога оид маълумотлар тарқалган. Фуқароларнинг шахсий аккаунтлари бузилмаган. Лекин уларнинг исм-шарифи, туғилган санаси, манзили ва телефон рақами каби маълумотлар тарқалган. Бу маълумотлар орқали фуқаро номидан бирор ҳаракатни унинг иштирокисиз амалга ошира олмайди. Бироқ бу маълумотлар фирибгарлар томонидан одамларни алдаш учун ишлатилиши мумкин. Ушбу ҳодисадан сўнг тизимларда қўшимча хавфсизлик чоралари жорий этилган, OneID тизимида маълумотлар тақдим этилиши билан боғлиқ қўшимча чекловлар киритилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
15 миллион фуқаро ҳақидаги маълумотлар сотилгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди
12 февраля12 фев
~1 мин