Вилоят ҳокимлиги, ИИБ, Миллий гвардия ва ФВБ ҳамкорлигида масжидлар ўрганилиб, автотураргоҳлар, тунги ёритиш, видеокузатув камералари ҳамда ёнғин хавфсизлиги воситалари кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Жорий йилда вилоятдаги 172 та масжиднинг 170 тасида таровеҳ намозлари ўқилиши режалаштирилган. 112 та масжидда доимий автотураргоҳ мавжуд, қолганларида сунъий автотураргоҳлар ташкил этилмоқда. Барча масжидлар видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Шунингдек, рамазон ойида савдо марказлари, бозорлар ва бошқа гавжум жойларда ҳам жамоат тартибини таъминлаш учун қўшимча куч ва воситалар жалб этилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахда Рамазон ойи давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
12 февраля12 фев
~1 мин