Жиззах вилоятида қарздорлик муаммосига қарши кураш доирасида МИБ ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда автотранспорт воситаларини қидириш бўйича рейд тадбирлари амалга оширилмоқда. Рейдлар Жиззах шаҳар ва туманларининг марказий кўчаларида ташкил этилган бўлиб, уларда махсус ишчи гуруҳи фаолият юритяпти. Тадбирлар натижасида 83 та автотранспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шундан 57 таси қидирувда бўлган. Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе