Ўзэнергоинспекция Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Пахтакор туманида "П.Т.О." корхонасига қарашли электр қурилмалар ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 790,6 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахдаги корхонанинг 790 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
СегодняСегодня
~1 мин