Тумандаги 44-сонли мактабда Жанубий Aфрика Республикасидан келган ўқитувчи Пеналопе Налинининг ўқувчилар билан очиқ дарси ташкил этилди. Самимий машғулот меҳмонларда ҳам илиқ таассурот уйғотди. Пеналопе Налини Ғаллаорол гўзал жой эканлигини таъкидлар экан: "Ҳамкасбларимнинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳам ниҳоятда муҳим бўлди. Уларнинг меҳрибонлиги, йўл-йўриқлари ва ҳамжиҳатлик руҳидаги ишлари бу ерга мослашувимни жуда енгиллаштирди. Бундай фидойи ва масъулиятли мутахассислар билан бирга ишлаш менинг педагогик тажрибамни бойитди ва 44-мактабни шунчаки иш жойи эмас, балки иккинчи уйимга айлантирди" дея қўшимча қилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Ғаллаоролда жанубий африкалик ўқитувчи инглиз тилидан сабоқ бериб келмоқда
СегодняСегодня
~1 мин