Ҳамма уйга қайтар маҳал ёмғир бошлади Шу ўринда ошиқлар тилидан бир яхши шеър келиб қолди Юрак қолди жабр остида, Дард аталмиш оғир остида, Ташқарида йўлингга қараб, Кутаяпман ёмғир остида. Тинмайди-ёв ёмғир бугунлар, Ким уйига югур — югурлар, Мен-чи дилга тугиб тугунлар, Кутаяпман ёмғир остида. Билинмайди кўзингдаги нам, Сенда мен йўқ , менга сенсан кам, Келмаслигинг билиб турсам ҳам, Кутаяпман ёмғир остида. Гоҳо совуқ келиб жим чақар, Гоҳи ўйиб олиб чим чақар, Устимдан сув , қалбдан қон оқар, Кутаяпман ёмғир остида. 🌂Ҳамма уй-уйига яхши етиб олсин. Ошиқларга ҳам эс кириб қолар 😜 Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе