Найти в Дзене
Jizzaxnews

Шахмат бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да Ўзбекистон чемпионатига йўлланма берувчи “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди. Ўзбекистон шахмат федерациясининг Жиззах вилоят бўлими томонидан ўтказилган мазкур турнирда воҳамизнинг турли ҳудудларидан келган 8-18 ёшли 200 га яқин шахматчилар қизғин баҳсларда ўзларининг интеллектуал салоҳияти ва иқтидорини намойиш этишди. Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлган Жиззах шаҳар жамоасидан энг кўп шахматчи республика босқичига йўлланмани қўлга киритган бўлса, кейинги ўринларга Бахмал ва Ғаллаорол туманлари вакиллари эга чиқишди. Мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Юсуфбек САЙДАЛИЕВ. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Шахмат бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да Ўзбекистон чемпионатига йўлланма берувчи “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон шахмат федерациясининг Жиззах вилоят бўлими томонидан ўтказилган мазкур турнирда воҳамизнинг турли ҳудудларидан келган 8-18 ёшли 200 га яқин шахматчилар қизғин баҳсларда ўзларининг интеллектуал салоҳияти ва иқтидорини намойиш этишди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлган Жиззах шаҳар жамоасидан энг кўп шахматчи республика босқичига йўлланмани қўлга киритган бўлса, кейинги ўринларга Бахмал ва Ғаллаорол туманлари вакиллари эга чиқишди.

Мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Юсуфбек САЙДАЛИЕВ.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе