Найти в Дзене
Jizzaxnews

Ўзбекистон AҚШда “2026 йилги саёҳат учун истиқболли йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 24-25 январь кунлари Nyu-York шаҳридаги “Jacob K. Javits Convention Center” кўргазма марказида бўлиб ўтган Aмерика Қўшма Штатларининг энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири “Travel & Adventure Show 2026”да Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди. Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон миллий стендида ташриф буюрувчиларга мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси, Буюк Ипак йўлининг ноёб ёдгорликлари, анъанавий халқ ҳунармандчилиги, гастрономик ва тадбир туризми, шунингдек, турли тоифадаги саёҳатчиларга мўлжалланган замонавий сайёҳлик йўналишлари намойиш этилди. Кўргазмада AҚШнинг етакчи сайёҳлик агентликлари, авиакомпаниялари, инвестиция тузилмалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Кўргазма доирасида Ўзбекистон “2026 йилги саёҳат учун истиқболли йўналиш” номинациясида ҳам ғолиб деб топилди. Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Ўзбекистон AҚШда “2026 йилги саёҳат учун истиқболли йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 24-25 январь кунлари Nyu-York шаҳридаги “Jacob K. Javits Convention Center” кўргазма марказида бўлиб ўтган Aмерика Қўшма Штатларининг энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири “Travel & Adventure Show 2026”да Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон миллий стендида ташриф буюрувчиларга мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси, Буюк Ипак йўлининг ноёб ёдгорликлари, анъанавий халқ ҳунармандчилиги, гастрономик ва тадбир туризми, шунингдек, турли тоифадаги саёҳатчиларга мўлжалланган замонавий сайёҳлик йўналишлари намойиш этилди.

Кўргазмада AҚШнинг етакчи сайёҳлик агентликлари, авиакомпаниялари, инвестиция тузилмалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон “2026 йилги саёҳат учун истиқболли йўналиш” номинациясида ҳам ғолиб деб топилди.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе