Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Milliytanlov.uz платформасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши маданият маркази” танловида Фориш тумани маданият маркази ғолиб деб топилди. Марказ раҳбари Маҳмуд Норқозоқов 35 мингдан зиёд овоз тўплаб, 180 та туман ичида пешқадам бўлди. Ғолибларни тақдирлаш маросими тез кунда пойтахтимизда бўлиб ўтади. Шу муносабат билан тунда Фориш аҳли худди Янги йил байрамидаги каби хурсандчилик билан ғалабани нишонлашди. Туман ҳокими С.Исламов ҳам табрик йўллаб, аҳолига ҳамжиҳатлик учун миннатдорлик билдирди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе