Найти в Дзене
Jizzaxnews

Совуқ кунларда қандай касалликлар хуруж қилади

? 🌨 Юртимизда совуқ кунлар давом этмоқда. Ёрогнозларга кўра, совуқ ҳарорат яна бир неча кун сақланиб қолиши мумкин. Совуқ кунларда, айниқса, юрак-қон томир касалликлари бор беморлар ўз соғлиғига янада эътиборли бўлишлари керак. Чунки бундай пайтда организм иссиқликни сақлаб қолиш учун қон томирларини торайтиради. Оқибатда қон босими ошиши кузатилади. Бундан кўпроқ гипертония, бош мия қон томирлари атеросклерози, инсульт ва инфарктдан кейинги ҳолат, стенокардия каби касалликлар билан оғриган беморлар кўпроқ азият чекади. Шу билан бирга, бу фаслда камроқ сув ичилиши ҳисобига қон нисбатан қуюқлашади. Жисмоний ҳаракат камайиши, кўпроқ тузли, ёғли овқатлар истеъмол қилиниши, танада D витамини етишмовчилиги кузатилиши қон томирлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бинобарин, бронх ва ўпка хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалинган беморларда касалликнинг фаол давридаги асоратлар зўраяди. Шу сабабли бундай инсонлар шифокор тавсияси билан ёнида доимий ичиб юрадиган дорилар

Совуқ кунларда қандай касалликлар хуруж қилади?

🌨 Юртимизда совуқ кунлар давом этмоқда. Ёрогнозларга кўра, совуқ ҳарорат яна бир неча кун сақланиб қолиши мумкин.

Совуқ кунларда, айниқса, юрак-қон томир касалликлари бор беморлар ўз соғлиғига янада эътиборли бўлишлари керак. Чунки бундай пайтда организм иссиқликни сақлаб қолиш учун қон томирларини торайтиради. Оқибатда қон босими ошиши кузатилади.

Бундан кўпроқ гипертония, бош мия қон томирлари атеросклерози, инсульт ва инфарктдан кейинги ҳолат, стенокардия каби касалликлар билан оғриган беморлар кўпроқ азият чекади.

Шу билан бирга, бу фаслда камроқ сув ичилиши ҳисобига қон нисбатан қуюқлашади. Жисмоний ҳаракат камайиши, кўпроқ тузли, ёғли овқатлар истеъмол қилиниши, танада D витамини етишмовчилиги кузатилиши қон томирлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бинобарин, бронх ва ўпка хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалинган беморларда касалликнинг фаол давридаги асоратлар зўраяди. Шу сабабли бундай инсонлар шифокор тавсияси билан ёнида доимий ичиб юрадиган дориларини олиб юриши шарт.

Қолаверса, совуқ ҳарорат тери ва буйрак касаллиги бор беморларнинг умумий ҳолати ёмонлашувига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу боис кўчага қалин кийиниб чиқиш лозим.

Айниқса, бош ва йирик қон томирлари жойлашган бўйин қисмини иссиқ тутиш талаб этилади. Сабаби, бўйиндаги томирлар бош мияни қон билан таъминлайди.

Бундай об-ҳаво шароитида алкоголь ва тамаки истеъмол қилишдан воз кечган маъқул. Боиси бу зарарли одатлар қон томирларини кескин торайтириб, қўл ва оёқнинг қисқа муддатда музлашига сабаб бўлиши мумкин.

🧴 Қаттиқ совуқ ҳаво инсон терисини ҳаддан ортиқ қуритиб юборади. Шу сабабли кўчага чиқишдан аввал таркибида сув бўлган дори воситаларини терига суртмаслик керак.

‼️ Совуқ кунлари эрталаб, албатта, нонушта қилиш зарур. Оч қолиш тананинг тез музлаши ва иммунитет заифлашишига сабаб бўлади.

Каналимизга обуна бўлинг ва сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе