Найти в Дзене
Jizzaxnews

Зафарободда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси тўхтатилди

Зафарободда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси тўхтатилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Натижада, фуқаро Н.М. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 180 дона дори воситасини фуқаро Ф.Б.га 2,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келаётган 1 170 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouT

Зафарободда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси тўхтатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, фуқаро Н.М. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 180 дона дори воситасини фуқаро Ф.Б.га 2,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келаётган 1 170 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе