Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди Тадбирда фуқаро Ш.Т. Шароф Рашидов тумани, “Қаҳрамон” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида турли номдаги 24 дона қўлбола тайёрланган алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланди. Ш.Т. ушбу маҳсулотларни “Шариллоқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилган фуқаро У.С.дан (муқаддам судланган) олганлиги маълум бўлди. Мазкур яширин цехдан 4 тонна спирт ва 480 дона бўш шиша идишлар ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Жиззахда яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди

Тадбирда фуқаро Ш.Т. Шароф Рашидов тумани, “Қаҳрамон” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида турли номдаги 24 дона қўлбола тайёрланган алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланди.

Ш.Т. ушбу маҳсулотларни “Шариллоқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилган фуқаро У.С.дан (муқаддам судланган) олганлиги маълум бўлди.

Мазкур яширин цехдан 4 тонна спирт ва 480 дона бўш шиша идишлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе