Найти в Дзене
Jizzaxnews

"Болалар ҳаракати" сардорлари сараланди

16-24 январь кунлари юртимиз бўйлаб Ўзбекистон болалар ташкилоти — "Болалар ҳаракати" сардорлари сайловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда. Кеча вилоятимизда сайлов жараёни якунига етди. Сардорлар сайлови шаффофлик ва адолат мезонлари асосида тўрт босқичда ташкил этилди. Болалар интеллектуал, ижодий салоҳияти, манавий, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган салоҳиятини “Жасорат”, “Қизлар академияси”, “Яшил макон”, “Ибрат фарзандлари” каби 9 та йўналишда намойиш этишди. Якуний натижаларга кўра, энг кучли деб топилган 9 нафар сардор вилоят сардори этиб сайланди. Улар вилоятнинг энг асосий сардорлари сифатида эътироф этилиб мамлакат миқиёсидаги лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда 304 та маҳаллада 2736 нафар, туманлар ва шаҳарда 117 нафар сардорлар сайланиб ўз фаолиятини олиб бормокда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

"Болалар ҳаракати" сардорлари сараланди

16-24 январь кунлари юртимиз бўйлаб Ўзбекистон болалар ташкилоти — "Болалар ҳаракати" сардорлари сайловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча вилоятимизда сайлов жараёни якунига етди.

Сардорлар сайлови шаффофлик ва адолат мезонлари асосида тўрт босқичда ташкил этилди.

Болалар интеллектуал, ижодий салоҳияти, манавий, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган салоҳиятини “Жасорат”, “Қизлар академияси”, “Яшил макон”, “Ибрат фарзандлари” каби 9 та йўналишда намойиш этишди.

Якуний натижаларга кўра, энг кучли деб топилган 9 нафар сардор вилоят сардори этиб сайланди. Улар вилоятнинг энг асосий сардорлари сифатида эътироф этилиб мамлакат миқиёсидаги лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда 304 та маҳаллада 2736 нафар, туманлар ва шаҳарда 117 нафар сардорлар сайланиб ўз фаолиятини олиб бормокда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе