Бир олим киши ўз умрини илмга сарф қилди. Кунларнинг бирида у дарё сафарига чиқди. У кема тахтасида ўтириб, бироз юрилгандан сўнг кема дарғасидан сўради: - Биродар, наҳв илмидан ҳеч нарса ўқиганмисан? - Йўқ, ўқиган эмасман, - деди дарға - Афсус... Умринг зое ўтибди, - деди олим. Олим кишининг бу гапи кема дарғасининг дилини оғритса ҳам у индамабди. Ногоҳ кема катта гирдобга дуч келди. Дарға наҳвий олимдан: - Сузишдан ҳеч нарса биласанми? - деб сўрабди. - Йўқ, ҳеч нарса билмайман, - деб жавоб берди олим. - Тамом, умринг зое бўлибди, - деди дарға. Қиссадан ҳисса шуки, илм ҳам керак, ҳунар ҳам. Илмли киши илмсизни таҳқирлаши, биродарининг кўнглини оғритиши яхшиликка олиб келмайди. "Шарқ ривоятлари" китобидан. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе