Найти в Дзене
Jizzaxnews

Етти миллиард сўмлик техника хатланди: Жиззах вилоятида солиқ қарздорларига нисбатан кескин чоралар

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Солиқ мажбуриятига эга шахсларнинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Ушбу тадбирлар Бюронинг Мирзачўл туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатлари асосида, соҳага масъул ташкилот ходимлари иштирокида ўтказилди. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор юридик шахсларга тегишли бўлган 38 турдаги махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари аниқланиб, жами қиймати 7 миллиард сўмни ташкил этувчи ушбу техника воситалари қарздорлик эвазига хатланди. Шунингдек, ижро жараёнида қарздорлардан қарийб 1 миллиард сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги нақд пул кўринишида ундириб олинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Етти миллиард сўмлик техника хатланди: Жиззах вилоятида солиқ қарздорларига нисбатан кескин чоралар

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Солиқ мажбуриятига эга шахсларнинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Ушбу тадбирлар Бюронинг Мирзачўл туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатлари асосида, соҳага масъул ташкилот ходимлари иштирокида ўтказилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор юридик шахсларга тегишли бўлган 38 турдаги махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари аниқланиб, жами қиймати 7 миллиард сўмни ташкил этувчи ушбу техника воситалари қарздорлик эвазига хатланди.

Шунингдек, ижро жараёнида қарздорлардан қарийб 1 миллиард сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги нақд пул кўринишида ундириб олинди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе