Давлатимиз раҳбари иштирокида 2023 йил 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 28-сонли баёнига мувофиқ, хорижий мутахассисларни умумий ўрта таълим муассасаларига босқичма-босқич жалб этиш вазифаси белгиланган эди. Жиззах шаҳридаги 23-сонли мактабда Ҳиндистон давлатидан инглиз тили фани бўйича мутахассис Рави Кумар Челламнинг иш фаолияти бошланди. Хорижий мутахассис томонидан ўтказиладиган дарс машғулотлари ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг нутқий ва коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, халқаро тажриба алмашиш жараёнларини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе