Қорли кунларда ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва бошқа сут эмизувчи ва кемирувчиларни сунъий озиқлантириш мақсадида Миллий табиат боғи маъмурияти томонидан биотехник тадбирлари ўтказилаяпти. Унга кўра, график режага асосан қайси ҳудудларда сунъий озуқа майдончалари ҳосил қилиниши белгилаб чиқилди. Илмий ходимлар томонидан фотоқопқонлар жойлари, коoрдинаталари ва ундаги тасвирлар ҳам таҳлил қилиб борилмоқда. Навбатдаги тадбирда табиат боғи ҳудудида яратилган сунъий озуқа майдончаларига дағал ҳашак, омухта ем, туз маҳсулотлари қўйиб чиқилди Ўрнатилган фотоқопқонлар сувсар, жайра, тулки, тўнғиз, бўри ва бошқа ҳайвонларнинг сунъий озуқа майдончаларидан озиқланаётган тасвирларини суратга олмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе