Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди. Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Президентнинг 2025 йил 2 декабрдаги вилоятга ташрифида инвестиция ва экспорт йўналишларида янги тизим жорий қилиш топшириғи берилган эди. Вилоят ҳокимлигининг янги ташкилий тузилмасига кўра: - Юсупов Баҳром Музаффарович - Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган. - Эгамов Бекзод Абдувалиевич - Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen |

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди.

Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Президентнинг 2025 йил 2 декабрдаги вилоятга ташрифида инвестиция ва экспорт йўналишларида янги тизим жорий қилиш топшириғи берилган эди. Вилоят ҳокимлигининг янги ташкилий тузилмасига кўра:

- Юсупов Баҳром Музаффарович - Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

- Эгамов Бекзод Абдувалиевич - Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе