“Ўтган умрингиздан нимани ўргандингиз?” деб сўрашса, шундай жавоб бераман: - Мазлум одамга бироз кейинроқ бўлса ҳам, албатта, ёрдам берилишини ўргандим. - Кечаси қилинган дуо ижобатсиз қолмаслигини ўргандим. - Бу ҳаёт тўсатдан тўхтаб қолиб, биз ғафлатда қолишимиз мумкинлигини ўргандим. - Ширин сўз, очиқ юз ва олийжаноблик хулқларнинг боши эканини ўргандим. - Дунёдаги энг бой киши қаноатли, соғлом ва хотиржам инсон эканлигини англаб етдим. - Инсонларнинг асл юзини очиб, уларнинг қандайлигини кўрсатадиган энг нозик асбоб – улар билан бирга сафарга чиқиш эканлигини ўргандим. - Кўп сафсата сотиб, “Мен ундай, мен бундай” дейдиган кимса, аслида ичи бўш одам бўлишини билдим. - Асли олтин бўлган киши ҳар қандай вазиятда ҳам олтинлигича қолишини, асли темир бўлган киши вақт ўтиши билан ўзгариб, занглаб қолишини билдим. “Ҳаётнинг нариги юзи” асаридан Нозимжон Иминжонов таржимаси. Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе