Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан яна бир киберфирибгарлик ҳолати фош этилди. Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи шахс ўзгаларнинг ҳозирда соғайиб кетган фарзандлари учун аввал ёрдам сўраб қилган мурожаатларини такрор жойлаштириш орқали ўзининг банк пластик карталарига пул ўтказдириб, мўмай даромад қилиб келган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе