Найти в Дзене
Jizzaxnews

Бугун - Ватан ҳимоячилари куни

Посбонлар Сизда ором қайда, Сизда тин қайда. Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда. Эл-юрт оромини асраган зотлар, Эл меҳри асрасин сизни ҳар жойда. Сизни учратаман тоғда, далада, Хизматда ҳамиша-қорда, жалада. Сизга сабот берсин, сизга куч берсин, Буюк зотлар руҳи шундай паллада. Ҳар кун офтоб билан соғ кўришиб юз, Уйдан омон чиқиб, омон қайтингиз. Ризқи улуғ бўлсин, кўкси улуғ бўлсин, Хонадонингизу мамлакатингиз. Йўллар равон бўлсин, йўллар оқ бўлсин, Баҳор майсалари кўкчироқ бўлсин. Бурчга садоқатли эй фидойилар, Поклигингиз сизга кўзмунчоқ бўлсин. ✍️Муҳаммад Юсуф Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Бугун - Ватан ҳимоячилари куни

Посбонлар

Сизда ором қайда, Сизда тин қайда.

Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда.

Эл-юрт оромини асраган зотлар,

Эл меҳри асрасин сизни ҳар жойда.

Сизни учратаман тоғда, далада,

Хизматда ҳамиша-қорда, жалада.

Сизга сабот берсин, сизга куч берсин,

Буюк зотлар руҳи шундай паллада.

Ҳар кун офтоб билан соғ кўришиб юз,

Уйдан омон чиқиб, омон қайтингиз.

Ризқи улуғ бўлсин, кўкси улуғ бўлсин,

Хонадонингизу мамлакатингиз.

Йўллар равон бўлсин, йўллар оқ бўлсин,

Баҳор майсалари кўкчироқ бўлсин.

Бурчга садоқатли эй фидойилар,

Поклигингиз сизга кўзмунчоқ бўлсин.

✍️Муҳаммад Юсуф

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе