Вилоятимизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида ташкил этилган экстремал аттракционлардан фойдаланиш жараёнида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан режа асосида ўрганиш ишлари амалга ошириляпти. Ўрганиш жараёнида аттрационларнинг техник ҳолати, хавфсизлик талабларига мувофиқлиги, фуқаролар учун яратилган шароитлар ҳамда масъул шахсларнинг жавобгарлиги масалалари ўрганилди. Фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, хавфсизлик бўйича огоҳлантирувчи белгилар ва ахборот материалларининг мавжудлиги, ходимларнинг тегишли йўриқномалар асосида фаолият олиб бориши ҳолати таҳлил қилинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе