Жиззах вилоят “Қалб нури” маркази Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан эълон қилинган давлат ижтимоий буюртмаси ижрочиси сифатида Жиззах шаҳри ва туманларда 500 нафардан ортиқ ишсиз хотин-қизлар ўртасида сўровнома ташкил этди. Лойиҳа доирасида вилоятдаги ишсиз аёллар ўртасида социологик тадқиқот ўтказилиб, меҳнат бозоридаги мавжуд ҳолат ўрганилади. Ишсиз хотин-қизларнинг банд бўлишига тўсқинлик қилаётган ижтимоий, иқтисодий ва психологик омиллар аниқланади ҳамда далилларга асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе