) Ишонч — бир-бирига ишониб, севиниб, меҳр ва оқибатга юз балл бериб яшаш экан. Шу балллар йиллаб тўпланар, ришта мустаҳкамдек туюлар, аммо бир кун келиб барчаси битта рақам олдида текширилар экан. Ҳеч ким баҳс қилмайди, ҳаммаси жойидадек. Фақат табассумлар қисқаради, кўзлар совийди, айримлар эса ўзини қўярга жой тополмай қолади. Сабаби оддий: ҳисоб-китоб бор. Меҳнат ҳаммага таниш, ҳаракат ҳам ўхшаш. Аммо натижа қўлга теккач, кимдир “адолат”ни хотирлайди, кимдир “муносиблик”ни ўлчай бошлайди. Кечагина ҳамма тенг эди, бугун эса кимдир баландроқ турар, кимдир солиштирар, кимдир эса ич-ичидан ўзини ҳақли деб тайинлар. Бир мутахассис айтган экан: “Пул инсонни қандай инсонлигини кўрсатади.” Рост. Пул — ойна. Ким унга қараса, ўзини кўради. Шунда билинар экан: кимнинг ичида хасад бор — овози баланд, кимнинг қўли очиқ — сукути салмоқли, ким меҳнат қилган — ҳисобдан қочмайди. Сукути бор одамга сўз ортиқча. Сўз кўпайган жойда маъно озаяди. Ҳаммаси ўтади: рақамлар ҳам, шовқинлар ҳам. Аммо биргин