Найти в Дзене

⚡Энди яқин қариндошлар билан боғлиқ коррупция хавфлари тез аниқланади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг ЎзАга маълум қилишича, Агентлик ҳузурида ташкил этилаётган “Хавф-таҳлил маркази”га вазирлик ва идораларнинг 30 га яқин маълумот базалари интеграция қилинади. Унинг айтишича, мазкур марказда сунъий интеллект технологиялари жорий этилиб, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва назорат қилиш имкониятлари кенгайтирилади. Хусусан, soliq.uz базаси орқали ташкилот таъсисчилари билан давлат харидларида аффилланганлик ҳолатлари, “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистикаси” тизими орқали коррупцияга оид жиноятлар ва уларнинг сабаблари, “my.mehnat.uz” базаси орқали эса яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув асосида ишлаши ҳолатлари аниқланади. Қайд этилишича, натижада коррупциявий хавф-хатарларни таҳлил қилиш жараёни анъанавий усулда 5–6 кун вақт олган бўлса, рақамлаштириш орқали бу иш бир соат ичида амалга оширилади. - ✍️ @muhammadali_muyassarov

⚡Энди яқин қариндошлар билан боғлиқ коррупция хавфлари тез аниқланади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг ЎзАга маълум қилишича, Агентлик ҳузурида ташкил этилаётган “Хавф-таҳлил маркази”га вазирлик ва идораларнинг 30 га яқин маълумот базалари интеграция қилинади.

Унинг айтишича, мазкур марказда сунъий интеллект технологиялари жорий этилиб, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва назорат қилиш имкониятлари кенгайтирилади. Хусусан, soliq.uz базаси орқали ташкилот таъсисчилари билан давлат харидларида аффилланганлик ҳолатлари, “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистикаси” тизими орқали коррупцияга оид жиноятлар ва уларнинг сабаблари, “my.mehnat.uz” базаси орқали эса яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув асосида ишлаши ҳолатлари аниқланади.

Қайд этилишича, натижада коррупциявий хавф-хатарларни таҳлил қилиш жараёни анъанавий усулда 5–6 кун вақт олган бўлса, рақамлаштириш орқали бу иш бир соат ичида амалга оширилади.

-

✍️ @muhammadali_muyassarov