Найти в Дзене
Jizzaxnews

#мутолаа

Хулоса Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. У шошилиб қарор чиқармаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун ўғилларини бирин кетин узоқ далада жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди. Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди. Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди. Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди. Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди. Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди. Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди. Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз. Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз. Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак. Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт фақат қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз. Худди шунингдек, инсонни ҳам бир вазиятда к

#мутолаа

Хулоса

Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. У шошилиб қарор чиқармаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун ўғилларини бирин кетин узоқ далада жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.

Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди. Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.

Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди. Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди. Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди. Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.

Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз. Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз. Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак. Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт фақат қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.

Худди шунингдек, инсонни ҳам бир вазиятда кўриб ҳукм чиқаришга шошилманглар. Уни ҳар томонлама, ҳар вазиятда ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, деди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе