Найти в Дзене
Jizzaxnews

Янги йил байрами кунлари хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга саёҳатлари сезиларли даражада ошди

Хитойнинг "Sinxua" ахборот агентлиги Qunar туризм онлайн-платформаси маълумотларига кўра, Янги йил байрами таътиллари кунлари Хитойдан Ўзбекистонга авиачипталарни брон қилиш сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга ошган. Экспертлар мазкур ўсишни, аввало, Ўзбекистон 2025 йилда Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши билан боғлашди. Бу эса саёҳатларни сезиларли даражада осонлаштириб, қисқа муддатли туризм учун тўсиқларни камайтирди. Қизиқишнинг ортишига яна бир омил - Хитойда ўтказилган Ўзбекистон Туризм йили доирасида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти фаол тарғиб қилингани, шунингдек, икки давлатнинг йирик шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар кенгайтирилгани бўлди. Хитойлик сайёҳлар кўпроқ Самарқанд, Бухоро ва Хива бўйлаб маршрутларни танлаб, Буюк Ипак йўлининг бой тарихини, шунингдек юқори даражадаги хизматни қайд этмоқда Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Янги йил байрами кунлари хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга саёҳатлари сезиларли даражада ошди

Хитойнинг "Sinxua" ахборот агентлиги Qunar туризм онлайн-платформаси маълумотларига кўра, Янги йил байрами таътиллари кунлари Хитойдан Ўзбекистонга авиачипталарни брон қилиш сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга ошган.

Экспертлар мазкур ўсишни, аввало, Ўзбекистон 2025 йилда Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши билан боғлашди. Бу эса саёҳатларни сезиларли даражада осонлаштириб, қисқа муддатли туризм учун тўсиқларни камайтирди.

Қизиқишнинг ортишига яна бир омил - Хитойда ўтказилган Ўзбекистон Туризм йили доирасида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти фаол тарғиб қилингани, шунингдек, икки давлатнинг йирик шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар кенгайтирилгани бўлди.

Хитойлик сайёҳлар кўпроқ Самарқанд, Бухоро ва Хива бўйлаб маршрутларни танлаб, Буюк Ипак йўлининг бой тарихини, шунингдек юқори даражадаги хизматни қайд этмоқда

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе