✅Электрон виза 30 кунгача узайтирилади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 майдан ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти электрон виза билан кирган хорижликлар визасини бир марта 30 кунгача узайтириш ҳуқуқига эга бўлади. - виза узайтириш ва рўйхатга олиш соддалаштирилади ва рақамлаштирилади; - хорижликларга меҳнат қилиш рухсатномасини расмийлаштириш ваколати департаментга берилади; - 2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонага жойлашиш билан бирга рўйхатга олинади; - 2026 йил 1 февралдан ID карта олаётганларга ЭРИ (ЭЦП) бепул берилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе