Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газга бўлган талаб ошгани боис айрим ҳудудларда қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. Шу сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу чоралар фақат совуқ кунларда аҳоли учун барқарор таъминотни таъминлашга қаратилган бўлиб, вазият барқарорлашиши билан чекловлар бекор қилинади. Шу билан бирга, аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади. Ушбу йўналишларда фаолият юритаётган транспорт воситаларининг узлуксиз ишлаши аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилди
СегодняСегодня
~1 мин