“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг тегишли топшириғига мувофиқ табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари Ғаллаоролда давом этди. Текширувлар давомида “Самарқанд” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 151 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди. Тўпланган материаллар белгиланган тартибда ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Ғаллаоролда табиий газдан ноқонуний фойдаланган фуқаро етказган зарар 151 млн сўмни ташкил этди
СегодняСегодня
~1 мин