Жиззах вилояти Зомин туманида “Tracker” машинаси бошқарувни йўқотиб, сойликка тушиб кетди. Маълум қилинишича, кеча, 18 январь куни соат 09:30 да Зомин тумани “Усмонлисой” қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли “Tracker” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги сойликка тушиб кетган. Айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе