Жиззах вилоятида ички ишлар органлари томонидан ўтган шанба тунидаги хизмат давомида маст ҳолатда ва бемақсад юрган, шубҳа уйғотган ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган 34 нафар шахс ички ишлар органларига олиб келинди. Қаровсиз қолдирилган 31 та буюм ва автоулов текширилиб, эгаларига топширилди. Жамоат тартибини бузган 4 нафар шахс тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган 19 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, 1 нафар қидирувда бўлган шахс ушланди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе