Найти в Дзене
Jizzaxnews

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Жиззах вилояти ИИБда барпо этилаётган “Ситуацион марказ“ қурилиши жараёни билан танишди

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Жиззах вилояти ИИБда барпо этилаётган “Ситуацион марказ“ қурилиши жараёни билан танишди.

Ташриф давомида марказнинг техник имкониятлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланиши даражаси ҳамда уни фойдаланишга топшириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Мазкур марказ жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тезкор вазиятларни реал вақт режимида мониторинг қилиш ва бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

Шунингдек, вазир ўринбосари масъулларга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва юқори сифатда якунлаш, марказ фаолиятини замонавий талаблар асосида йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе