Найти в Дзене
Jizzaxnews

Янги йилни биринчи бўлиб қайси ҳудудда кутиб олишади

? Янги йил 31декабрь куни Тошкент вақти билан 15.00да Кирибати давлати Лайн архипелаги оролларига биринчи бўлиб кириб келади! Кирибати асосан ороллардан ташкил топган бўлиб, Тинч океани экватор ҳудудида жойлашган. Кирибати уч алоҳида бўлган архипелаглардан ташкил топган. Булар - Гилберт, Феникс ва Лайн архипелагларидир. Кирибатидаги энг ғарбда ва энг шарқдаги ороллар орасидаги масофа 4000 км га яқин. Кирибати ер шаридаги шимолий ва жанубий ярим шарда, ғарбий ва шарқий ярим шарда жойлашган ягона давлат ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб, Кирибатида соат минтақаларига ўзгартиш киритилган. Кирибатининг шарқида жойлашган Лайн архипелагининг «кимсасиз» Каролайн ороли ва аҳоли яшайдиган Рождество (Критимати) ороли Янги йилни жаҳонда биринчилар қаторида  кутиб олади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Янги йилни биринчи бўлиб қайси ҳудудда кутиб олишади?

Янги йил 31декабрь куни Тошкент вақти билан 15.00да Кирибати давлати Лайн архипелаги оролларига биринчи бўлиб кириб келади!

Кирибати асосан ороллардан ташкил топган бўлиб, Тинч океани экватор ҳудудида жойлашган.

Кирибати уч алоҳида бўлган архипелаглардан ташкил топган.

Булар - Гилберт, Феникс ва Лайн архипелагларидир. Кирибатидаги энг ғарбда ва энг шарқдаги ороллар орасидаги масофа 4000 км га яқин.

Кирибати ер шаридаги шимолий ва жанубий ярим шарда, ғарбий ва шарқий ярим шарда жойлашган ягона давлат ҳисобланади.

Шуни ҳисобга олиб, Кирибатида соат минтақаларига ўзгартиш киритилган.

Кирибатининг шарқида жойлашган Лайн архипелагининг «кимсасиз» Каролайн ороли ва аҳоли яшайдиган Рождество (Критимати) ороли Янги йилни жаҳонда биринчилар қаторида  кутиб олади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе