? Баъзида ходимлар йил тугаса ҳам меҳнат таътилига чиқишга улгурмаган бўлади ва таътил пулини сўрайди. Хўш, бу ҳолат қандай тартибда амалга оширилади? Меҳнат кодексининг 234-моддасига кўра, агар меҳнат шартномаси бекор қилинсагина ходимнинг фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътил кунлари учун пул компенсацияси тўланади. Ишлаётган пайтда эса 217-моддада белгиланган минимал 21 кунлик асосий таътилдан ортиқ қисми пул билан қопланиши мумкин. Оддий қилиб айтганда: 21 кун мажбурий дам, ундан ортиғига келишув асосида пул олиш мумкин. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе