"Ҳудудий электр тармоқлари" AЖ Жиззах ҳудудий филиали маъмурияти ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Вилоят Қўғирчоқ театрида бўлиб ўтган тадбирда 250 нафардан зиёд болалар ҳамда уларнинг оналари иштирок этишди. Байрам дастурида қизиқарли спектакл намойиш этилди. Қорбобо ва Қорқиз иштирокида турли ўйинлар ўтказилди, куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбир якунида ҳар бир болажонга филиал томонидан тайёрланган байрам совғалари топширилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе