Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилаётган ҳафталик доирасида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи, талаба ва ёшлар республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишлари мумкин. Ҳафталик доирасида республикадаги жойлаштириш воситалари томонидан 20 фоизгача чегирмалар жорий этилди. Маданий мерос агентлиги ва “Вақф” хайрия фонди тасарруфидаги зиёратгоҳларга ёшлар 10 фоизлик чегирма билан кириши белгиланди. “Uzbekistan Airways” AЖ томонидан ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)лари учун 11 январгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларда иқтисодий тоифадаги тарифларидан 50 фоиз чегирма тақдим этилди. “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат театрларининг спектаклларига бепул киритилиши белгиланди. Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
2026 йил 1-10 январь кунлари республика бўйлаб “Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилади
ВчераВчера
~1 мин