Янги режалар - янги натижалар ✔️Франция тажрибаси асосида қишлоқ хўжалиги туманларида ҳар бири 30–50 бош чорвага мўлжалланган гўшт ва сут йўналишидаги 2 тадан, жами 24 та кичик чорвачилик хўжаликлари ташкил этилади. ✔️Бундан ташқари, бу йил гўшт ва жун йўналишидаги 70 минг бош наслли қўй ва эчкилар Монголия ва Россия давлатларидан олиб келинади. ✔️Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қўшимча 25,4 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилиб, мазкур технологиялар қўлланилаётган умумий майдон 230 минг гектарга етказилади. ✔️Амалга ошириладиган барча тадбирлар натижасида 2026 йилда 558 миллион куб метр, 2027 йилда эса камида 589 миллион куб метр сувни иқтисод қилишга эришилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе