Тумандаги "Тараққиёт" фидерига қарашли 103-сонли трансформатор пункти (ТП-103) ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли энергия билан таъминлаш учун эски симлар ўрнига замонавий, изоляцияланган СИП кабелларини тортиш ишлари бажарилмоқда. СИП кабелларининг афзаллиги: • ноқулай об-ҳаво (шамол, қор) вақтида симларнинг бир-бирига тегиб, қисқа туташувлар содир бўлишининг олдини олади; • электр энергияси исрофини сезиларли даражада камайтиради; • тармоқнинг хавфсизлиги ва чидамлилигини оширади. Ишлар якунланиши билан ҳудуд аҳолисининг электр таъминоти барқарорлашади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе