“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Бўстонлиқ туманида ўтказилган танловда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фаол ёшлар етакчилари ўз фаолияти давомида амалга оширган ишлар, илғор тажрибалар ва ташаббусларини намойиш этишди. Бугун пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Пахтакор туманидаги "Пахтакор" МФЙ ёшлар етакчиси Ислом Каримов фахрли 2-ўринга муносиб топилиб, ғолиблар сафидан жой олди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе