2025 йил 20 декабрдан 2026 йилнинг 10 январига қадар бутун республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари эълон қилинди. Тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади. Маҳалла ҳудудларини озода сақлаш, байрам кунларида чиқинди тўпланиб қолишининг олдини олиш, чиқиндиларни режа графикдан ташқари навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетишга қатъий риоя қилиш бўйича зарурий чоралар кўрилади. “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирларидан мақсад аҳоли орасида Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва бу орқали экологик вазиятнинг янада яхшиланишига ҳисса қўшишдир. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе