Баҳор келса ёз дедик, Хамма ишлар соз дедик, Куздан эътироз қилдик, Энди қишдан арз этманг. Қор тафтини туйинг бир, Қордан орзу уйинг бир, Ёз соғинчин қўйинг бир, Энди қишдан арз этманг. Қадрин билинг қуёшни, Изламанг иссиқ тошни, Жимгина дамлам ошни, Энди қишдан арз этманг. На иссиқ, на совуққа, Кўникамиз шундақ, ҳа, Кўтариб бироз ёқа, Энди қишдан арз этманг. Йилнинг сочи оқарди, У хам кулиб боқарди, Кетиш кимга ёқарди, Энди қишдан арз этманг. Кетиб борар эски йил, Ўтиб борар эски йил, Сал кундан сўнг янги йил, Энди қишдан арз этманг. Кимда йўқ ғам-у ташвиш, Тугамайди бу юмуш, Хафа бўлмасин-да қиш, Энди қишдан арз этманг. ✍️Расул Раҳмон. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе