Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Ж.Т.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига Норвегия давлатига ишга юборишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 84 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахда хорижий давлатга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
2 дня назад2 дня назад
~1 мин